Душанба куни респулика шимоли, Бухоро ва Навоий вилоятларида бироз булут, айрим ҳудудларда кам миқдорда ёмғир ёғиб ўтиши маълум қилинмоқда. Бошқа кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +35 +37 даража (жанубда +40 даражагача) иссиқ бўлиши, тунлари салқин бўлиши прогноз қилинмоқда.
Хусусан, шимолда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 22 августда 30-35°, 23-24 августда 33-38° бўлади.
Жанубда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 34-39° бўлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!