Тайвань департаментининг Х (яъни, эски «Твиттер») ижтимоий тармоғида эълон қилинган расмий баёнотида Тайвань Мудофаа вазирлиги сўнгги 24 соат ичида орол яқинида Хитой Халқ озодлик армиясининг 9 та кемаси, 45 та самолёт ҳамда вертолётлар борлигини аниқлагани айтилган.
Мудофаа вазирлиги вазиятни кузатиш учун ҳаво ва денгиз патрулини юборганини, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этишга мўлжалланган ракета тизимларини жойлаштирганини таъкидлаган.
Тайвань атрофидаги вазият ўтган йилнинг август ойида, ўша пайтдаги АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайпейга ташрифидан сўнг сезиларли даражада кескинлашди. Хитой бу ташрифни АҚШнинг Тайвань сепаратизмини қўллаб-қувватлаши сифатида қоралади ва кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!