Jahon

Толибон Афғонистоннинг олти вилоятида журналистларни ҳибсга олди

Толибон Афғонистоннинг олти вилоятида журналистларни ҳибсга олди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида журналистлар Толибон томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

БМТ маълумотларига кўра, сўнгги ўн кун ичида «Толибон» жангарилари мамлакатнинг олти вилоятида ОАВ вакилларини ҳибсга олишган. Улар орасида қизларни тарбиялаш ҳаракати фаоли Матиулла Веса ҳам бор.