Iqtisod

Ўзбекистоннинг яна бир банки нақд пул чиқариш учун комиссияни пасайтирди

Ўзбекистоннинг яна бир банки нақд пул чиқариш учун комиссияни пасайтирди

Давр банк банкоматларда УзCард ёки Ҳумо банк карталаридан нақд пул ечиб олиш учун комиссия фоизини пасайтирди. Шундай қилиб, комиссия ставкасини пасайтирган банклар сони учтага етди.

Бугун фуқаролар Давр банк картасидан 0,5 фоизга, Asia Alliance Bank’дан 0,6 фоизга, Garant bank’дан 0,7 фоизга нақд пул олишлари мумкин бўлади.

Эслатма: Garant bank’ининг Ҳумо банкоматида Узcард картасидан маблағ ечиб олинганда комиссия 1% ни ташкил қилади. Бошқа барча ҳолларда 0,7% ундирилади.

Юқоридаги тарифлар фақат ушбу банкларнинг мижозлари учун амал қилади.