Jahon

Толибон яна нефтни қайтариб юборди. Бу сафар Тожикистон маҳсулоти талабга жавоб бермаган

Толибон яна нефтни қайтариб юборди. Бу сафар Тожикистон маҳсулоти талабга жавоб бермаган

Афғонистон стандартлаштириш миллий агентлиги (ANSA) Тожикистон билан чегарадаги Шерхон портига икки танкер нефтни қайтариб берди.

«Стандартлаштириш бўйича миллий агентлик томонидан сифатсиз мой юкланган иккита цистерна Шерхон портига қайтарилди. Сўнгги пайтларда Миллий агентлик сифатсиз нефт импортининг олдини олиш бўйича амалий чоралар кўрмоқда”, — дейилади агентликнинг Х (собиқ Twitter)даги баёнотида.

Бу қўшни давлатлардан темир йўл ёки автомобил йўллари орқали олиб келинган ёқилғининг сифати толибларни қониқтирмагани учун қайтариб олинаётган биринчи маҳсулот эмас.