Yangiliklar

АҚШ компанияси Subway’ни қарийб 10 миллиард долларга сотиб олиши мумкин

АҚШ компанияси Subway’ни қарийб 10 миллиард долларга сотиб олиши мумкин

Roark Capital (АҚШ) инвестиция корпорацияси Subway тез овқатланиш ресторанлари тармоғини сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Харид 9,6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Америка компаниясида Arby’s’нинг шунга ўхшаш тармоғи, Buffalo Wild Wings шунингдек, оилавий ресторанлари ва спорт барлари мавжуд. Шартнома шу ҳафтанинг бошида ёпилиши кутилмоқда. «Subway келишув якунланмагунча жараён ҳақида бошқа ҳеч қандай изоҳ бериш ниятида эмас», деди Reuters вакили.