Jahon

«Lʼitaliano» қўшиғи билан машҳур бўлган Тото Кутуно 80 ёшида вафот этди

«Lʼitaliano» қўшиғи билан машҳур бўлган Тото Кутуно 80 ёшида вафот этди

Италиялик қўшиқчи Тото Кутуно узоқ давом этган хасталикдан сўнг Миландаги Сан-Раффаеле касалхонасида вафот этди, деб хабар бермоқда ANSA.

Тото Кутуно (ҳақиқий исми – Сальваторе) 1943 йил 7 июлда Италиянинг марказий қисмидаги Тоскана вилоятидаги Фосдиново қирғоқ шаҳарчасида ҳарбий денгизчи оиласида туғилган. Отаси карнай-сурнай чалиб, ўғлига бу санъатни ўргатган.

Кейинчалик Кутуно мустақил равишда аккордеон, барабан ва саксафонни ўзлаштирди. Ота-онаси уни Тото деб аташди, бу эса унинг саҳнадаги исмининг келиб чиқиши ҳисобланади.