Жаҳон ҳамжамияти Толибонга ўз шартларини қўйган. Яъни, ҳукуматдаги инклюзивлик, афъғонистондаги барча этнослардан бошқарувда вакиллар бўлиши, хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш, таъқиқлар жорий этмаслик ва ҳоказолар.
Толиблар эса дунёдан бизни тан олинг, Америка музлатган пулларимизни қайтаринг, БМТга қабул қилинг, жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли субъектига айлантиринг – дея қайта ва қайта сўраб келади.
Алал оқибат, икки томоннинг ҳам талаби талаблигича қолмоқда. Гап аввало, Толибонда. Мамлакатда ҳали ўзгариш кузатилгани йўқ, хотин-қизларга таъқиқлар рўйхати кенгайгандан кенгаймоқда.
Шундай шароитда Толибон расмийлари ўзи қилган ишларни кўз-кўз қилишга ўтди. Биз аёлларни иш билан таъминладик, коррупцияни камайтирдик, Афғонистонга 40 йил ичида тинчлик олиб кирдик, дейди улар.
Куникеча эса Толибоннинг ўзбек миллатига мансуб қўмондони – Салоҳиддин Аюбий аскарларнинг 35-40 минги ўзбек эканини урғулади.
Тўғри, Афғонистонда дунё бўйича энг кўп ўзбеклар яшайди. Лекин бу факт бўрттирилмас эди. Хўш, нега бирдан Толибон вакили ўзбеклар кўп деб қолди? Гап шундаки, дунё уларга ишонмагач, Толиблар бошқарувда ҳар хил этносдан вакиллар борлигини шу усул билан дунёга етказмоқчи кўринади.
Унинг сўзларига кўра, бу ўзбеклар “Толибон” Ички ишлар вазирлиги, мудофаа ва разведка хизматларида ишлайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!