Қўқон шаҳридаги банклардан бирининг мутахассиси ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида, унинг ўғлини Қўқон давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. У ушбу пул маблағини мазкур олий таълим муассасасида декан лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги аниқланди ва у ҳам пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Фарғона шаҳридаги хусусий университет директорининг ўринбосари фуқарони Қирғиз Республикаси Ўш давлат педагогика университетидаги ўқишини Чирчиқ давлат педагогика институтига кўчириб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Урганч туманида яшовчи, шахс ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида уни Урганч давлат университетининг Бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!