Yangiliklar

Тошкентда кам пул сарфлаб, қаерларга бориш мумкин?

Тошкентда кам пул сарфлаб, қаерларга бориш мумкин?

Сайр қилиш – инсонни стресслардан қутқаради. Ёлғиз ҳолатдами ёки оилавийми фарқи йўқ. Саёҳат қилиш шунингдек, инсоннинг қалбини сокинлаштиради, шижоатни эса оширади. Бунинг учун катта миқдорда пул сарфлашингиз ҳам шарт эмас. Demokrat.uz ҳамёнбоп ва ойликдан-ойликка яшайдиганлар учун энг маъқул истироҳат боғлари, дам олиш жойлари рўйхатини тақдим этади.

100 минг, 50 минг, ҳаттоки, 10 минг сўм сарфлаб, сайр қилиш имкони мавжуд бўлган истироҳот боғларнинг манзили, албатта, кўпчиликни қизиқтиради. Шу сабабли бу маълумотлар турли вилоятлардан келган юртдошларимизга ва ҳатто, пойтахтда яшайдиганларга ҳам фойдали бўлади.

«Ботаника» боғи
Боғнинг тўлиқ номи «Академик Русанов номидаги Тошкент Ботаника» боғи. У ерга бориш учун метронинг «Бодомзор» бекатидан чиқиб, қарама-қарши йўлга ўтган ҳолда автобусга чиқилади ва 10 дақиқада манзилга етасиз. Ботаника боғига кириш фуқароларнинг ёшига мос равишда белгиланган.

манзили

«Тошкент ҳайвонот» боғи
Болажонларнинг севимли манзили бўлган «Тошкент ҳайвонот» боғи «Ботаника» боғи ёнида жойлашган. Ушбу манзилга кириш пулли ҳисобланади. Нарх эса фуқароларнинг ёшига мос равишда фарқланади.

манзили

«Анҳор локомотив» боғи
”Наврўз” боғига туташ бўлган «Анҳор локомотив» боғи Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчасида жойлашган. Ушбу манзилга яқин метро бекатлари «Минор», «Алишер Навоий» ва «Мустақиллик майдони»дир. Бироқ, метро бекатидан чиққандан сўнг, манзилгача яна бироз юришингизга тўғри келади. Боққа кириш эса мутлақо бепул.

манзили

«Ашхобод» сайлгоҳи
Туркманистон собиқ Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг Ўзбекистонга 2018 йилги ташрифи муносабати билан очилган бу боғ Тошкентнинг энг катта истироҳат маскани ҳисобланади. «Машинасозлар» метро бекатининг юқори қисмида жойлашган, катта концертлар доимий бўладиган «Ашхобод» сайлгоҳи тоза ҳавоси билан кўпчиликка манзур бўлади. Бу манзилга юқорида айтилганидек, метрода бора оласиз. Эслатиб ўтамиз, боққа кириш пулли.

манзили

«Фурқат» боғи
Миробод туманида жойлашган «Фурқат» боғига жуда ҳам яқин метро бекати йўқ, аммо, ер усти метросининг «Дўстлик 2» бекатидан сўнг автобус орқали етиб олишингиз мумкин бўлади.

манзили

«Ғофур Ғулом» боғи
Янги ном олиб, кўпчиликнинг оғзига тушган, аммо жамоатчиликнинг талаби билан эски номини қайтарган «Ғофур Ғулом» боғи нафақат пойтахтликлар, балки маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ҳам энг севимли масканларидан. Манзил «Мирзо Улуғбек» метро бекатининг ёнгинасида. Унинг қаршисида эса «Бунёдкор стадиони» ҳам мавжуд.

манзили

«Magic city»
Эртакнамо «Magic city» паркига эса хоҳласангиз «Истиқлол санъат саройи» олдидаги метронинг «Халқлар дўстлиги» бекатидан, хоҳласангиз «Tashkent city» ва «Ҳумо арена» майдонининг ўртасида жойлашган метронинг «Ўзбекистон» бекатидан борсангиз бўлади. Бу йўналиш орқали эса сиз бир эмас, 3 та манзилни кашф этишингиз мумкин. Уларнинг аксариятида сайр қилиш ва томоша қилиш учун пул талаб қилинмайди.

манзили

Эслатиб ўтамиз, бу мақола рекламадан холи

Диёра ДАВРОН – журналист