Ресурс ва энергия бозори бўйича мустақил эксперт Владимир Демидовнинг Lenta.ru нашрига берган интервьюсида айтишича, агар қиш жуда совуқ бўлса, Европа газ омборлари кўп миқдорда газ билан тўлдирилган бўлишига қарамай, аҳоли бу билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкин.
Таҳлилчининг қайд этишича, омборларни тўлдириш кўрсаткичи 90 фоиздан ошади. “Европадаги омборхоналарнинг умумий ҳажми тахминан 100 миллиард куб метрни ташкил этишини инобатга олсак, ҳозирда сақлаш 92-93 миллиардга яқин. Бу, эҳтимол, омборни тўлдириш бўйича энг яхши натижалардан биридир. Чунки улар ҳеч қачон август ойида омборларни тўлдириш бўйича натижани 90 фоиздан ошира олишмаган”, — деди Демидов.
Бироқ, Lenta.ru суҳбатдошининг эслатишича, одатий йилларда Европа ўртача ҳисобда 500 миллиард куб метрга яқин газ истеъмол қилган. Шундай қилиб, жорий захира бу кўрсаткичнинг 20 фоизидан камини қоплайди. Шу билан бирга, ўтган йили Европа сезиларли даражада камроқ истеъмол қилди – бу кўрсаткич тахминан 400-430 млрд. куб метрни ташкил қилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!