Yangiliklar

Йил бошидан бери Тошкент шаҳрида қайд этилган туғилишлар сони қанча?

Йил бошидан бери Тошкент шаҳрида қайд этилган туғилишлар сони қанча?

Статистика агентлигининг хабар беришича, жорий йилнинг январь-июль ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Тошкент шаҳри бўйича 45 473 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Хабарда айтилишича, туғилиш кўрсаткичининг 23 571 нафари ўғил болалар, 21 902 нафари эса қиз болаларга тўғри келади.