Ижтимоий тармоқларда метан «заправка»ларда навбатнинг узайиб бораётгани, бир қатор «заправка»лар ёпиқлиги, мазкур вазиятга нархлар ошиши сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда метан «заправка»ларда навбатнинг узайиб бораётгани, бир қатор «заправка»лар ёпиқлиги, мазкур вазиятга нархлар ошиши сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Таъкидланишича, барча метан «заправка»ларга август ойи учун ҳам уларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилган. Ҳеч қандай чеклов киритилмаган.
«Қайсидир метан «заправка» ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турган бўлса, демак, бу қандайдир техник сабаблар ёки бошқа бир омил туфайли бўлиши мумкин. Шунингдек, аввал таъкидлаганимиздек, метан «заправка»ларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ», — дейилади хабарда.
Вазирлик, шунингдек, аҳоли ва бошқа тоифадаги истеъмолчилар қонунчиликда ўрнатилган тартибда белгиланган муддатларда табиий газ нархининг оширилиши ҳақида аввалдан огоҳлантирилишини эслатиб ўтди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!