Ўзбекистон банкларидаги муаммоли кредитларнинг умумий ҳажми ой давомида 10 фоизга ошди. Бундай статистик маълумотлар Республика Марказий банки томонидан эълон қилинди.
1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси молия институтларидаги муаммоли кредитлар ҳажми 15,7 триллион сўмдан ошди.Бу ўсишнинг асосий “сабабчиси” “Ипотека-банк” бўлиб, у NPL* миқдорини деярли икки баробарга оширди (1,06 дан 2,08 триллион сўмгача). Мутлақ кўрсаткичларда ўсиш бўйича “Асакабанк” иккинчи ўринда (+193 млрд). Учинчи ўринни «Миллий банк» ва СҚБ (+87 млрд) бўлишди.
NPL амалга оширилмайдиган кредит – бу кечиктирилган тўланиши керак бўлган ёки қарз олувчи томонидан тўлиқ тўланиши даргумон банк кредити.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!