Jahon

Пригожиннинг ўлими “Путин буйруғи” билан содир бўлган — Даниэл Ҳоффман

Пригожиннинг ўлими “Путин буйруғи” билан содир бўлган — Даниэл Ҳоффман

Марказий разведка бошқармасининг Москвадаги собиқ бошлиғи Пригожиннинг ўлими “Путин буйруғи” билан содир бўлганини айтди.

Агентликнинг Москва станцияси бошлиғи бўлиб ишлаган собиқ катта операциялар ходими Даниэл Ҳоффман Reuters ахборот агентлигига Евгений Пригожиннинг ўлими билан якунланган воқеа “Путиннинг буйруғи билан бўлганига шубҳа йўқлигини” маълум қилди.

Ҳоффманнинг сўзларига кўра, Пригожин июнь ойида бўлиб ўтган муваффақиятсиз қўзғолондан кейин “унга сохта хавфсизлик ҳисси, ҳаракат эркинлигини бериш учун” ҳибсга олинмаган.

Олдинроқ, Россиянинг Твер вилоятида Пригожинга тегишли самолёт қулаб тушган, унда Пригожин ҳалок бўлгани ва “Росавиация” Твер вилоятидаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганлар рўйхатини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.