Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ҳоким ўзгариши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Хабарларга кўра, президент Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовни лавозимидан озод этиши мумкин.
Бундан ташқари, Э.Турдимовнинг ўрнига тайинланиши кутилаётган номзод ҳақида ҳам хабарлар бор. «Самарқанд вилоятига Бош прокурор ўринбосари Баҳриддин Валиев ҳоким бўлиши, Эркинжон Турдимов эса Вазирлар Маҳкамасида иш бошлаши кутилмоқда», — дейилади хабарларда.
Бироқ бу маълумотларнинг бирортаси ҳали расман тасдиқланмаган.
Шунингдек, ушбу хабарларга Самарқанд вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси муносабат билдирди.
«Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинади.
Ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифаларда бундай асосланмаган ахборотни тарқатмаслик сўралади.
Вилоят раҳбари ўз фаолиятини одатий режимда давом эттирмоқда», дейилади муносабатда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!