Jahon, Yangiliklar

АҚШ: Украина яқинда «F-16» самолётларини ҳам олиши мумкин

АҚШ: Украина яқинда «F-16» самолётларини ҳам олиши мумкин

Қўшма Штатлар бош генерали Украина яқин орада F-16 қирувчи самолётларини олиши эҳтимоли ҳақида гапирди. Бу ҳақида эса «Al-Jazeera» нашри хабар бермоқда.

24 август оқшомида генерал Марк Милли F-16 қирувчи самолётларини қандай ишлатиш бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилганини, яқин кунларда Украина бу самолётларга ҳам эга чиқиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Дания ва Нидерландия Украинага F-16 самолётларини етказиб беришга ваъда берганди ва бу Киевнинг ҳаводан мудофаа қобилиятини кучайтиради. Қарши ҳужумга ҳам ёрдам беради.