Ўзгидромет куз ойлари учун кутилаётган об-ҳаво прогноз малумотларини бўлишди.
Сентябрь ойи. Сентябрда ойлик ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача иқлимий меъёрдан 1-1,5 даража юқори келиши, бир сўз билан айтганда ой иссиқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Ёғинлар меъёр атрофида ва меъёрдан кам бўлиши мумкин.
Октябрть ойи. Синоптиклар мазкур ойда ойлик ўртача ҳаво ҳарорати республика бўйлаб иқлимий меъёр атрофида бўлишини маълум қилишган. Ойнинг иккинчи ярмидан биринчи «совуқ уриш» ҳодисалари рўй бериб, баъзи ҳудудларда тунда ҳаво ҳарорати -2 даража совуққача пасайиб кетиши огоҳлантирилган. Ёғинлар меъёр атрофида ва ундан кўпроқ бўлиши таъкидланган.
Ноябрь ойи. Ой давомида ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, аммо ёғинлар меъёрдан бироз кам, кузнинг сўнги ойи бироз қуруқроқ ўтиши ёзилган.
Ҳозирда узоқ муддатли об-ҳаво прогнозларининг юқори ишончли усуллари мавжуд эмас, шунинг учун мавсумий прогнозларни маслаҳатомус тарзда қабул қилиниши тавсия этилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!