Тошкентда 3-сентябрь куни Мустақиллик 32 йиллигига бағишланган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.
Шу муносабат билан пойтахтимиздаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
➖31-август куни соат 10:00 дан 3 сентябрь куни соат 10:00 гача:
➖Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача.
3-сентябр куни соат 05:00 дан 09:00 гача:
➖Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий, Ойбек ва Нукус кўчалари бўйлаб, Рим-Католик черковигача.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!