Iqtisod, Jinoyat

Россияда бензин нархи рекорд даражада кўтарилди

Россияда бензин нархи рекорд даражада кўтарилди

Россиянинг Европа қисмида «Премиум-95» маркали бензиннинг биржа нархи биринчи марта тоннаси учун 71 минг рублдан ошди ва максимал қийматга етди. Бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро товар биржаси маълум қилди.

АИ-95 бензинининг нархи 1,11 фоизга ошиб, бир тонна учун 71 746 минг рублни ташкил этиб, янги рекорд ўрнатди. Аввалги рекорд кўрсаткич 23 август куни ўрнатилган ва бир тонна учун 70 959 минг рублга етган эди.

Ёзги дизель ёқилғиси 0,56 фоизга пасайиб, бир тонна учун 66 026 минг рублни ташкил этди, Аи-92 бензини 0,42 фоизга пасайиб, 62 432 минг рублни ташкил қилди. Реактив двигателлар учун ёқилғи (реактив керосин) нархи 0,56 фоизга ошиб, бир тонна учун 68 183 минг рублни, иситиш мазут 1,66 фоизга ошиб, бир тонна учун 33 121 минг рублни ташкил қилди.