Исроил ва Саудия Арабистони 2024 йил бошида дипломатик муносабатлар ўрнатиш бўйича келишув имзолаши мумкин, деб хабар берди “Интерфакс” нашри.
Исроил расмийларининг “Ynet” нашрига берган изоҳига кўра, айни дамда томонлар шундай сенарийни муҳокама қилмоқда.
Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас. 2005 йилда Саудия Арабистони Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлгач, Исроилга нисбатан иқтисодий бойкотини бекор қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!