Iqtisod

Ташаббусли бюджетнинг 2-мавсуми учун 1,0 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган

Ташаббусли бюджетнинг 2-мавсуми учун 1,0 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган

АОКАда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси билан боғлиқ муҳим масалалар, амалга оширилган ишлар ижроси ҳақида маълумот берилди:

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича жорий йил иккинчи мавсуми доирасида таклиф киритиш жараёнлари якунланиб ҳозирда туман/шаҳар ишчи комиссиялари томонидан модерация жараёнлари амалга оширилиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Маълумот учун, вазирлик томонидан Ташаббусли бюджет жараёнинг 2-мавсуми жорий йил 17 июлидан бошланиб – 17 сентябрга қадар давом этиши эълон қилинган эди.

Анжуманда Ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми доирасида республика бўйлаб жами 49,5 мингта лойиҳалар илгари сурилганлиги ҳамда лойиҳа киритиш жараёнида республика бўйлаб барча маҳаллалар иштирок этганлиги юзасидан маълумот берилди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Сурхондарё бўйича – 12,3 минг та Тошкент шаҳрида 4,0 минг та, Қашқадарё вилоятида 3,6 минг та ва Фарғона вилоятида 3,4 минг та лойиҳалар илгари сурилганлигига эътибор қаратилди.

Жорий мавсум учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан жами 1,0 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилаётганлиги таъкидланди.