O‘zbekiston, Yangiliklar

Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади

Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади

“Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–286-сон, 25.08.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга асосан:

➖ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади;

➖Париждаги (Франция) ЮНЕСКО бош қароргоҳида 2023 йил 4–8 сентябрда Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилади.

Фанлар академияси билан биргаликда Кўргазмада тақдим этиш учун дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаларидан иборат Кўргазмага бағишланган махсус каталог инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилади.