Jahon

Греция шимоли-шарқида сўнгги 20 йилликнинг энг йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Греция шимоли-шарқида сўнгги 20 йилликнинг энг йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Ўтган шанба куни Грециянинг шимоли-шарқидаги Эврос минтақасида содир бўлган ўрмон ёнғинлари сўнгги йигирма йил ичида мамлакатдаги энг йирик ёнғинга айланди, деб хабар қилди пайшанба куни Афина миллий обсерваторияси.

Европа Иттифоқи хариталаш хизмати Коперник томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, 23 август ҳолатига кўра, Александруполис ва Дадия шаҳарлари ҳудудидаги ёнғинлар натижасида тахминан 292,587 гектар (722,998 акр) ўрмон ерлари ёниб кетганини тасдиқланди.

2007 йилдан бери 16 та йирик ўрмон ёнғинлари мамлакатда 1,7 миллион гектар (4,2 миллион акр) ўрмон билан қопланган майдонларни ёқиб юборди.

Инқирозларни бошқариш бўйича Европа комиссари Янез Ленарчич, илгари Twitter номи билан танилган Х ижтимоий тармоғида Александруполидаги ўрмон ёнғинлари Европа Иттифоқи дуч келган энг йирик ёнғин эканлигини айтди.

Грецияда кучли шамол ва юқори ҳаво ҳарорати туфайли юзага келган ўрмон ёнғинлари олтинчи кундан бери давом этяпти.

Ўрмон ёнғинлари оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. 60 нафар ўт ўчирувчи тан жароҳати олди, дейилади ўт ўчириш бошқармаси хабарида.

Расмийларга кўра, биргина чоршанба куни Греция бўйлаб ўт ўчирувчилар 99 та алоҳида ёнғинни ўчиришган.

Расмийларга кўра, Греция, Португалия ва Италия билан чегарадош Тенерифе, Испаниянинг Канар ороллари ва Туркия шимоли-ғарбидаги ёнғинлар назорат остига олинган.

Расмийлар Афина яқинидаги баъзи ёнғинларга ўт қўйиш сабаб бўлган деб гумон қилмоқда.

Пайшанба куни эрталаб тўрт соат ичида Парнита тоғининг шимолий этаклари яқинидаги Авлона ҳудудида тўққизта ёнғин содир бўлди.

Греция йирик ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ ҳолда Европанинг бошқа давлатларига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Германия, Швеция, Хорватия, Кипр, Болгария ва Франция каби бир қанча давлатлар Грецияга ўт ўчириш самолётлари ва ўт ўчирувчиларни юборди.

Жанубий Европа мамлакатлари ўрмон ёнғинларига айниқса мойил. Европа Иттифоқи расмийлари иқлим ўзгаришини Европадаги ўрмон ёнғинлари частотаси ва интенсивлигининг ортиши билан боғлаб, 2022 йил 2017 йилдан кейин ёқиб юборилган майдонлар бўйича рекорд даражадаги иккинчи энг ёмон йил бўлганини таъкидлади.