Iqtisod

Ўзбекистон банкларидаги омонатларнинг ўртача ставкаси рекорд даражада янгиланди

Ўзбекистон банкларидаги омонатларнинг ўртача ставкаси рекорд даражада янгиланди

Ўзбекистон банкларидаги фуқароларнинг сўмлик муддатли омонатлари бўйича ўртача ставка рекорд даражада янгиланди. Июль ойида бу кўрсаткич 21,2 фоизга етди. Бу 2014 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Аввалги рекорд 2023 йилнинг июнь ойида ўрнатилган бўлиб, бу кўрсаткич 21,1 фоизга кўтарилган эди. Шу билан бирга, юридик шахсларда тескари тенденция кузатилмоқда. Июл ойида муддатли депозитлар бўйича ставка 17,9 фоиздан 17 фоизгача камайди.

Ўзбекистонда депозитлар бўйича юқори фоиз ставкалари асосий ставканинг пасайишига қарамай кузатилмоқда (охирги пасайиш март ойида 15 фоиздан 14 фоизгача бўлган эди).

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг жами омонатлари (муддатли ва талаб қилиб олинадиган) омонатлари ҳажми 832 миллиард сўмга камайди.

Июль ойи бошида фуқаролар ўз ҳисобларида 74,4 триллион сўм сақлаган бўлса, ой охирига келиб бу кўрсаткич 73,6 триллион (-1,1 фоиз)га камайган.