Yangiliklar

Самарқанддаги президент мактабида коррупцион ҳолат аниқланди

Самарқанддаги президент мактабида коррупцион ҳолат аниқланди

Самарқанд шаҳридаги президент мактабида коррупцион жиноят содир этилгани аниқланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг давлат харидларини амалга оширишда йўл қўйилган коррупцион ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан берилган баёнотда айтилган.

Баёнотга кўра, Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби буюртмачилигида 2023 йил 5 август куни ўтказилган 311,8 млн сўмлик мактаб формалари харид қилишда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик қоидалари бузилган.