Iqtisod

Bloomberg: Ҳиндистон гуруч экспортига чекловлар жорий қилмоқчи

Bloomberg: Ҳиндистон гуруч экспортига чекловлар жорий қилмоқчи

Ҳиндистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гуруч етказиб беришга қўшимча чекловлар жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Ҳиндистоннинг бу ҳаракати глобал гуруч етказиб беришни янада камайтириши мумкин.

Маълум бўлишича, мамлакат ҳукумати гуручга 20 фоизлик экспорт божи жорий этган ва унинг 80 фоизга яқинини хорижга етказиб беришни чеклаган.

Ҳиндистон гуручнинг энг йирик экспортчиси мақомига эга бўлганлиги сабабли жаҳон бозорларида унинг нархи кўтарила бошлаши мумкин.

«Бу ҳаракат билан ички нархлар тушади ва бу ҳукуматга озиқ-овқат инфляциясини назорат қилишда ёрдам беради», деди гуруч экспортчилари уюшмаси президенти Кришна Рао.

Ҳиндистон расмийларининг қўшимча қилишича, янги қоидага қадар келишувга эга бўлган экспортчиларга гуручни жўнатишга рухсат берилади.