Jahon

Шольц Киевга ҳарбий ёрдам бериш масаласида шошилинч қадамлар ташламасликка ваъда берди

Шольц Киевга ҳарбий ёрдам бериш масаласида шошилинч қадамлар ташламасликка ваъда берди

Германия канцлери Олаф Шольц Германиянинг Passauer Neue Presse газетасига берган интервюсида Украинага ҳарбий ёрдам бериш борасида шошилинч қарорлар қабул қилмасликка ваъда берди.

“Барча ўқувчиларингизни ишонтириб айтмоқчиманки, мен ҳар бир қарорни синчиклаб ўйлаб кўришда давом этаман ва Германияга қандай талаблар қўйилишидан қатъи назар, ҳеч қачон шошқалоқлик қилмайман”, деди Шольц журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, узоқ масофали ракеталарни Украинага топшириш каби масалаларда қарор қабул қилиш ҳар доим қийин.

Барча иттифоқчилар Киевга қўлидан келганича ёрдам бермоқда, дея қўшимча қилди канцлер.