Yangiliklar

Ёпилганига 3 йилдан ошган Шимолий Корея чегаралари очилмоқда

Ёпилганига 3 йилдан ошган Шимолий Корея чегаралари очилмоқда

Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) ҳукумати хорижда бўлган мамлакат фуқароларига ўз ватанларига қайтишга рухсат берди. Аввалроқ, у COVID-19 таҳдиди туфайли тақиқланган эди, деб ёзади Интерфакс ахборот агентлиги.

Шимолий Кореянинг Фавқулодда вазиятлар ва эпидемияларнинг олдини олиш миллий штаб-квартираси дунёда COVID-19 пандемиясининг заифлашуви туфайли шундай қарор қабул қилди. Шимолий Кореяда эпидемияга қарши ҳимоя даражаси пасайтирилди.

Хориждан қайтган мамлакат аҳолиси бир ҳафта давомида карантинда бўлади.

КХДР чегаралари COVID-19 сабабли уч йилдан ортиқ вақт давомида ёпиқ эди.