Давлат раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди.
Таълим сифатини ошириш мақсадида республика бўйича 500 та мактабда президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади. Бунда президент ва ихтисослашган мактаблар уларга “таянч мактаб” бўлади.
Бир йилда уларнинг иши баҳоланиб, янги тизимни самарали қўллаган ўқитувчиларга 40 фоизгача устама берилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга келаси йилдан ушбу 500 та мактабнинг ҳар бирига 3 тадан мактабни бириктириб, янги тизимни йўлга қўйиш топширилди. Бу ишлар орқали яна 1,5 мингта мактабга Президент ва ихтисослашган мактаблар методикаси, муҳити кириб боради.
Умуман, келгуси беш йилда ушбу тизим барча мактабларда жорий қилиниши белгиланди.
Бу йилда мактабларда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келинди. Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келинади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!