Америка Қўшма Штатлари ҳарбий самолёти ўқув машғулотлари чоғида Австралия шимолидаги қирғоққа қулаб тушди, натижада уч денгиз пиёдаси ҳалок бўлди, 20 нафари жароҳатланди.
Якшанба куни Bell Boeing V-22 Osprey самолёти маҳаллий вақт билан 9:30 да ҳалокатга учраганидан сўнг, уч денгиз пиёдасининг ҳалок бўлгани тасдиқланди, деди АҚШ денгиз пиёдалари. Денгиз айланиш кучлари – Дарвин баёнотига кўра, беш киши «оғир аҳволда Қироллик Дарвин касалхонасига ётқизилган». Воқеа содир бўлган вақтда самолёт бортида 23 киши бўлган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Австралия мудофаа вазирлиги ҳалокат Австралия, АҚШ, Шарқий Тимор, Индонезия ва Филиппин ҳарбийлари иштирокидаги йиллик «Predator Run» машқлари чоғида содир бўлганини айтди.
Австралия бош вазири Энтони Албанесе ҳалокатни «фожиали» воқеа деб атади.
«Ҳукумат ва мудофаа вазирлиги сифатида бизнинг эътиборимиз ҳодисаларга жавоб беришга ва ушбу қийин пайтда ҳар қандай ёрдам кўрсатилишига қаратилган», деди у.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!