Yangiliklar

АҚШ ниқоб тақиш тартибига аста-секин қайтмоқда

АҚШ ниқоб тақиш тартибига аста-секин қайтмоқда

COVID-19 пандемиясининг рамзига айланган тиббий ниқоблар АҚШда яна жорий этилмоқда. Бу ҳақда Fox news 5 канали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, Жоржия штатида Моррис Браун коллежида ниқоб режими аллақачон жорий қилинган. Сабаби охирги пайтларда штатда COVID-19 ҳолатлари 30 фоизга ошган.

Калифорниянинг Санта Роса шаҳридаги Kaiser Permanente марказида ҳам ходимлар ва беморлардан мажбурий ниқоб режими талаб қилинмоқда.

Нью-Йоркдаги кўплаб муассасаларда ҳам ниқобларни қайтадан жорий этилиши маълум қилинди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар бир ҳафта ичида коронавируснинг турли хил турлари билан касалланганлар сонининг 14 фоиздан кўпроқ ўсиши қайд этилса, катта эҳтимол билан мамлакатда ёки алоҳида штатларда ниқоб режими жорий қилинади.