Jahon

Зеленский Украинанинг ташқи қарзини тўлаш режалари ҳақида гапирди

Зеленский Украинанинг ташқи қарзини тўлаш режалари ҳақида гапирди

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб томонидан Украинанинг ташқи қарзи қайта тузилишига умид билдирди. Бу ҳақда у Украинанинг Рада телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

Унинг қайд этишича, Европа Иттифоқи Украинага аллақачон 50 миллиард евро ажратган, бироқ бу мамлакат иқтисодиётини тиклаш учун етарли эмас, шунинг учун Киев янги кредитлар олади. Шу билан бирга, Зеленский уларнинг муҳим қисми 30 йилдан кейин тўланиши кераклигига эътибор қаратди.

“Ҳеч қандай совғалар йўқ, сиз бунга кўникишингиз керак. Кўп қарзлар, ишончим комилки, қайта тузилади”, — деди Украина раҳбари.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар шароитида мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун бир қатор энергетика объектларини “хусусий мулкни ҳурмат қилган ҳолда” миллийлаштириш талаб этилади.