Jahon

Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Қачон?

Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Қачон?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг прогноз қилишича, 2030 йилга бориб, ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Бу эса мазкур муаммо инсоният учун жиддий таҳдид эканини кўрсатади.

Ортиқча вазн ва семизлик метаболик синдром, қандли диабет, юрак-ишемик, миокард инфаркти, инсульт, гипертония, сурункали вена қон-томирларининг етишмовчилиги, холецистит ва ўт-тош хасталиги, артритлар, остеохондроз ва остеоартрозлар, умуртқа поғонаси чурралари, жигарнинг ёғли дистрофияси ҳамда онкологик касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги инфографикада бу муаммонинг салбий оқибатлари ва унинг олдини ошиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.