Yangiliklar

Магистратура жавоблари эълон қилинди

Магистратура жавоблари эълон қилинди

Рўйхатдан ўтган 20 минг 54 нафар талабгордан 9 минг 74 нафарининг ҳужжати белгиланган талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли рад этилган.

Талаб даражасида бўлган 10 минг 980 нафар талабгор аризаси танловда иштирок этган.

Танлов натижаларига кўра, 6 минг 393 нафар талабгор ўқишга тавсия этилди.

Шундан:

давлат гранти — 3 минг 238 нафар;
тўлов-контракт — 3 минг 155 нафар.

Тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган талабгорларнинг 2 минг 160 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Талабгорлар натижаларни http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

Маълумот учун: Президент қарорига асосан, олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.