Очиқ бюджетда мажбурий овоз йиғиш тақиқланди ва у мажбурий меҳнат сифатида малакаланади.
Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–117-сон) қабул қилинган.
Унга кўра, ташаббусли буджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбарлари ходимларга мажбурий овоз йиғиш бўйича топшириқ бериши тақиқланади.
Овоз йиғишга мажбурлаш ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.
Эслатиб ўтамиз, Очиқ бюджет учун овоз бериш 26 августдан бошланди ва 15 сентябрга қадар давом этади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!