2023 йил 31 июль ҳолатига кўра, Украина давлат қарзи 132 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Украина Молия вазирлиги сайтида хабар берилди.
“2023 йил 31 июл ҳолатига кўра, Украинанинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 132,92 миллиард долларни ташкил этди”, — дейилади Украина Молия вазирлиги баёнотида.
Қайд этилишича, давлат ва давлат томонидан кафолатланган ташқи қарз 90,77 млрд долларни ташкил этади.
Шунингдек, июл ойида давлат қарзи тўрт миллиард долларга ошгани хабар қилинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!