Венгрия 2024 йил охиригача Еврозонага киришга тайёр бўлади, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.
Бундай прогнозни давлат бюджети ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилиш бўйича кенг ваколатларга эга бўлган Венгрия Молия кенгаши раиси Арпад Ковач айтди.
«Венгрия 2024 йил охиригача Маастрихт мезонларига жавоб бера олади», – деди у Секешфехервардаги Фейер Савдо-саноат палатасида сўзлаган нутқида.
Бундай мезонлар 1992 йилги Европа Иттифоқи тўғрисидаги Шартномада белгиланган ва мамлакатнинг еврозонага қўшилиши учун зарур бўлган молиявий-иқтисодий кўрсаткичларига тааллуқлидир. Улар молия тизимининг барқарорлигини, нарх даражаси ва валюта курсининг барқарорлигини баҳолайдилар.
Ковачнинг фикрича, 2024 йилнинг ёзига келиб Венгрияда истеъмол нархлари ўсиши 3 фоизга тушиши мумкин, давлат қарзи ЯИМнинг 70 фоизидан пастга тушади, бюджет тақчиллиги эса тахминан 2,9 фоизни ташкил қилади. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилда Венгрия ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 1 фоизга яқин бўлса, келгуси йилда бу кўрсаткич 3,5-4 фоизгача ошади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!