O‘zbekiston

Be happy. Ўзбеклар ҳаётдан қанчалик мамнун?

Be happy. Ўзбеклар ҳаётдан қанчалик мамнун?

Республика “Ижтимоий фикр” маркази томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликларнинг 74,1 фоизи ўз ҳаётидан мамнун, деб хабар берди ЎзА ахборот агентлиги.

Респондентларнинг 13,7 фоизи ўз ҳаётларидан кўп жиҳатдан мамнунлигини билдиришган. Ҳар ўнинчи ўзбекистонлик ҳозирги аҳволдан «қисман қониқишини» билдирди.

2022 йилда Ўзбекистон World Happiness Report бахт рейтингида 53-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, 2021 йилда мамлакат 42-ўринни эгаллади.