Hodisa

Ўзбекистонда 38 та йўловчи поезди «иккинчи ҳаёт»га эга бўлди

Ўзбекистонда 38 та йўловчи поезди «иккинчи ҳаёт»га эга бўлди

“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ томонидан 2023 йил 1 июль санасига қадар 38 та йўловчи вагон таъмирлашдан чиқарилди ва йўловчи поездларга уланди. Ҳар ойда ўртача 15-16 та йўловчи вагонлар режавий таъмирланмоқда ҳамда модернизация қилинмоқда.

Ҳозирги кунда режавий таъмирдан ўтказилган ҳамда модернизация қилинган йўловчи вагонлар ҳисобидан Тошкент – Бухоро – Хива, Тошкент – Бухоро – Қўнғирот ва Тошкент – Самарқанд – Термиз йўналишларидаги йўловчи поездлар таркиби ҳамда бошқа йўналишларда ҳаракатланувчи поэздлар босқичма-босқич тўлдирилмоқда.