Польшанинг Украина билан чегараси яқинида, мамлакат жануби-шарқидаги Жешув шаҳрида «легионер касаллиги» деб номланган бактериал инфекция авж олгани сабабли 14 киши ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда ВВC агентлиги.
Маҳаллий ҳокимият органлари легионеллез қўзғатувчиси шаҳар сув таъминоти тизимида бор ёки йўқлиги текшириляпти.
Шу ҳафта бошида Польша махсус хизматлари вакили Станислав Жарин Польша разведка хизмати вакиллари инфекцияга нима сабаб бўлганини текширишга жалб қилинишини тасдиқлади.
«Биз бунга нима сабаб бўлганини қидирмоқдамиз. Айни пайтда иссиқ ва совуқ сув қувурлари тармоғини текшириш ишлари олиб борилмоқда», — деди вилоят санитария назорати хизмати ходими Адам Сидор.
Легионелла бактериялари ҳозиргача олинган 105 та сув намунасининг дастлабки 18 тасида топилган.
«Ҳозирча бу инфекция манбаи сув таъминоти, дейишга имкон бермайди. Яқин кунларда ҳаммаси маълум бўлади», – деди Сидор.
Соғлиқни сақлаш идоралари вакилларининг сўзларига кўра, касалликни қўзғатувчи бактерия Жешув шаҳри ва унинг атрофида 113 нафар беморда топилган. Ҳалок бўлган етти киши 64 ёшдан 95 ёшгача бўлган кишилар ва уларнинг бошқа да касалликлари бўлган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!