Yangiliklar

Пригожиннинг дафн маросими ёпиқ форматда бўлиб ўтди

Пригожиннинг дафн маросими ёпиқ форматда бўлиб ўтди

«Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожиннинг дафн маросими ёпиқ форматда бўлиб ўтди, деб хабар берди Пригожин матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 24 августга ўтар кечаси Твер вилояти, Бологовский тумани, Куженкино қишлоғи яқинида шахсий «Embrayer Legacy» самолёти ҳалокатга учраган, унинг бортида Эвгений Пригожин ва асосий учувчи Дмитрий Уткин бўлган. Бортдаги 10 кишининг барчаси ҳалок бўлган.

Тергов версияларидан бирига кўра, самолётдаги портловчи мослама қўниш мосламаси бўлимига ўрнатилган бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда.