Қирғизистон Маданият вазирлиги мамлакатда «TikTok» ижтимоий тармоғини «блокировка» қилиш ниятида эканини маълум қилди.
Бунга «бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотларининг «TikTok» ижтимоий тармоғининг болаларнинг ақлий ривожланиши ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи зарарли таъсири ҳақидаги хавотирлари» сабаб бўлган.
«Кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда ва ўтказилган мониторинг асосида Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Қирғизистон Республикаси ҳудудида «TikTok» хизматини тарқатиш фаолиятини тўхтатишга қарор қилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!