Қирғизистон Республикаси Маданият вазирлиги «TikTok» ижтимоий хизматини блокировка қилишга қарор қилди. Бошқарма матбуот хизмати нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан “хизматнинг болаларнинг руҳий ривожланиши ва соғлиғига салбий таъсири” юзасидан ҳавотир билдирувчи мурожаатлар кўпайганини маълум қилди.
Ташаббус муаллифларининг фикрича, «TikTok» «фойдаланувчини қисқа роликларнинг виртуал оламига олиб киради, уларни томоша қилгандан сўнг ўсмирлар маълум видеоларни такрорлашга уринади, уларнинг баъзилари ҳаёти учун хавф туғдиради», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!