O‘zbekiston

Қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган ҳуқуқбузар 8 миллион сўмдан ортиқ жарима тўлайди

Қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган ҳуқуқбузар 8 миллион сўмдан ортиқ жарима тўлайди

Шу кунларда Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Оқдарё тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан кучайтирилган кузатув рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

28 август кунги рейд давомида туманнинг “Қоратери” маҳалласи фуқароси Л. М. ўз бошқарувида бўлган техника воситаси кўмагида Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғидан қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, юк ташувчи техника воситаларига юклаб бераётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 4-қисмига биноан баённома расмийлаштирилди.

Л. M.га нисбатан БҲМнинг 25 баробари — 8 миллион 250 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.