O‘zbekiston

Тошкентда уй-жой ва ижара тўловлари нархи кескин ошган

Тошкентда уй-жой ва ижара тўловлари нархи кескин ошган

Марказий банк маълумотларига кўра, Бектемир туманидаги кўрсаткични (5,2 фоиз) ҳисобга олмаганда, пойтахтнинг қолган барча туманларида уй-жойларнинг ижара тўлови ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан 10 фоиздан 22 фоизгача кўтарилган.

Энг юқори кўрсаткичлар — Миробод (22,9 фоиз), Чилонзор (21,9 фоиз) ва Юнусобод (21,4 фоиз) туманларига тегишли.

Шунингдек, шу йилнинг ўтган даврида пойтахтда кўчмас мулк нархи ўртача 22,7 фоизга ошган. Яъни Тошкент шаридаги 1 сотих ер нархи 227 млн. сўмдан 272 млн. сўмгача кўтарилган.

Кўрсаткичларга кўра, кўчмас мулк энг қиммат ҳудудлар Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Миробод туманлари