O‘zbekiston, Yangiliklar

Зангиотада қудуқ ичидан 2 ёшли боланинг жасади топилгани айтилмоқда

Зангиотада қудуқ ичидан 2 ёшли боланинг жасади топилгани айтилмоқда

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида «колодец» ичидан 2 ёшли боланинг жасади топилган. Бу ҳақда Бош прокурорнинг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов «Qalampir.uz» интернет нашри мухбирига ахборот берган.

Мухбирнинг матбуот котибига таяниб ёзишича, 29 август куни соат тахминан 17:30 ларда Зангиота тумани “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи 2021 йилда туғилган И.У. хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида вояга етмаган И.У. ўзининг яшаш хонадонининг ташқарисида жойлашган қудуқ ичидан ўлган ҳолда топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.