Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим ҳам кучга кирди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу қоидаларга мувофиқ, мамлакатлар қуйидаги келишувларни тасдиқладилар:
– инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида;
– даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида.
Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, шунингдек, Солиқ қўмитаси халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб тайинланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!