Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) қуролли кучлари пайшанбага ўтар кечаси Жанубий Корея ҳудудига ядровий зарба бериш бўйича машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (KCNA) хабар берди.
“КХА (Корея Халқ Армияси – Таҳрир.) Корея Республикаси ҳарбий кучларининг муҳим қўмондонлик пунктлари ва тезкор аэродромларини йўқ қилишни ҳамда ядро зарбаси машқларини ўтказди”, — дейилади хабарда.
KCNA иккита баллистик ракета учирилганини қайд этди. Улар 400 метр баландликда портлаган.
Шимолий Корея ракета учирилишини Америка Қўшма Штатлари ва Жанубий Кореянинг машғулотларига жавоб деб атади. Шимолий Корея бу давлатларни ядровий зарбани олдини олишда айблайди.
“Жорий машғулотларнинг мақсади бизнинг такрорий огоҳлантиришларимизга ҳарбий таҳдидлар билан жавоб берган душманларга аниқ сигнал бериш, жавоб қайтариш учун амалий қобилиятимизни қайта кўрсатишдир”, — дея қўшимча қилди KCNA.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!