Jahon

Хитойга «Саола» тўфони яқинлашгани сабабли ўқув йили қолдирилди

Хитойга «Саола» тўфони яқинлашгани сабабли ўқув йили қолдирилди

Хитой жанубидаги Гуандун провинциясининг бир қанча шаҳарларида яқинлашиб келаётган «Саола» тўфони сабабли янги ўқув йилининг семестрлари қолдирилди ва поездлар ҳаракати тўхтатилди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.

Шаньтоу, Шаньвэй, Цзеян ва Чаочжоудаги бошланғич ва ўрта мактабларда дарслар душанбага қолдирилди.

China Railway Guangzhou Group Co хабарига кўра, Гуандун, Гуанчжоу ва Шеньчженга борадиган поездлар пайшанбадан душанбагача бекор қилинган.

Провинция сув тошқини, қурғоқчилик ва тайфунларни бошқариш штаб-квартираси фавқулодда вазиятларга жавоб бериш даражасини пайшанба куни эрталаб соат 8 га қадар оширди.

Тўфон Шаньвэй шаҳрига жума куни келиши кутилмоқда. Шаҳарнинг тошқин, қурғоқчилик ва тайфунларга қарши кураш бошқармаси саноат корхоналари, жамоат транспорти, мактаб машғулотлари ва бизнес фаолиятини жума кунигача тўхтатиб қўйишни буюрди, бунда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш даражаси 1-даражага кўтарилади.

Хитой Миллий обсерваторияси пайшанба куни «Саола» тўфони ҳақида қизил огоҳлантириш эълон қилди. Бу мамлакатдаги тўрт даражали об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш тизимининг энг юқорисидир.